AkfaPro Pro бизнес-мактабининг расмий сайтга ҳуш келибсиз

ЎҚИШГА ҚАНДАЙ КИРИШ МУМКИН?

Номзодлар танлови 3 босқичда амалга оширилади:

  • 1Анкета тўлдириш ANKETANI YUKLAB OLISH
  • 2AkfaPro ходимлари назоратида иншо ёзиш
  • 3Суҳбат

Бизнес-мактабга кириш учун AkfaPro анкетасини тўлдириб, info@nextstep.uz электрон манзилига жўнатиш лозим. Анкетани бу ердан юклаб олишингиз мумкин. Анкета жўнатилгач, номзодлар, сўровномалари қабул қилинганлиги ҳақида тасдиқловчи жавоб хати оладилар.

Анкеталар администраторлар томонидан кўриб чиқилади. Шундан сўнг номзод иккинчи босқичга ўтган ёки ўтмаганлиги ҳақида хабардор этилади.

Кейинги босқич, иншо ёзиш босқичи. Номзодларга иккинчи босқич вақти ва жойи маълум қилинади.

Иккинчи босқичдан муваффақиятли ўтган номзодлар суҳбатга таклиф этилади. Тингловчилар билан суҳбат яшаш жойи бўйича ўтказилади.

Натижалар 2017 йил 15 август куни эълон қилинади.

Ўқиш 2017 йил 2 сентябр куни бошланади.