NextStep Pro бизнес-мактабининг расмий сайтга ҳуш келибсиз

AKFA компаниялар гуруҳи

Замонавий технологияларга асосланган АКФА компаниялар гуруҳи ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларига ихтисослашган бўлиб, Ўзбекистон ва жаҳон бозорига сифатли ва харидоргир маҳсулотларини тақдим этиб келмоқда.

Хусусий капитал ва замонавий технологияларни қўллашга асосланган компаниялар гуруҳи таркибидаги ўнлаб завод, фабрика ва корхоналарда 11 000 нафардан зиёд ходим меҳнат қилмоқда.

2003 йилда ташкил этилган мазкур компания нафақат навқирон ва иқтисодиёти замон талабларига мувофиқ шиддат билан ўзгариб бораётган мамлакатимизда, қолаверса, дунё миқёсида ишлаб чиқариш ва иш юритиш нуқтаи назаридан етарли тажрибага эга.

Компания тобора ривожланиб, янги-янги тармоқлар билан кенгайиб бормоқда. Айни пайтда қандолат ва ун маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги йўналишга асос солинди. Бундан ташқари, даволаш ва энг мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имконини берувчи замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган клиника, диагностика маркази ҳам ташкил этилган.

Ҳамкорлар билан биргаликда компаниянинг медиа гуруҳи ҳам ташкил этилган бўлиб, у ўз ичига хусусий радиоэшиттириш стансиясини, даврий нашрлар ва «Zo’r TV» телевизион каналини олган.

Ҳар қандай компаниянинг юксалиши, келажаги ва иқтисодиётдаги улуши унда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг билими, касбий салоҳияти ва маданий савиясига боғлиқ. Мана шу эҳтиёжни таъминлаш мақсадида жорий йилда гуруҳ фаолияти доирасида хусусий ўқув марказининг очилиши режалаштирилган. Мазкур ўқув маркази муносиб инфратузилмага ва 457 ўринли синф жамғармасига эга бўлиб, корпоратив, ҳудудий бошқарув ва бошқа йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлаш, компаниялар гуруҳи ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга хизмат қилади.

Брендлармиз

ходимлар фиқри

Буронов Сардор

Akfa компаниясининг экспорт департаменти бошлиғининг ўринбосари

Исмим Сардор, тахминан 6 йилдан бери Akfa компанияси ходимиман. Akfa компаниясида ишлаб, жуда кўп тажрибага эга бўлдим.

Батафсилроқ
Собиров Шерали

Artel телевизорларини ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари

Мен 2011 йил Artel савдо белгиси остида маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхонага омбор ходими сифатида ишга келганман. 2012 йилдан бошлаб шу корхонада омбор мудири сифатида фаолиятимни давом эттира бошладим.

Батафсилроқ
Миронова Вероника

улгуржи савдо бўйича бухгалтерия куратори

Akfa компаниясида 6 йилдан бери ишлайман. Бу давр ичида мутахассис сифатида малакам ошди. Сотувлар бўйича бухгалтер сифатида иш бошлаб, улгуржи савдо бўйича бухгалтерия куратори лавозимигача кўтарилдим.

Батафсилроқ
Якубова Шахноза
бренд-менежер Akfa

Исмим Шахноза, тахминан икки йилдан бери Akfa компаниясининг ходими бўлиб ишлайман. Нисбатан қисқа давр ичида бу катта ва аҳил оиланинг бутун улкан самимиятини ҳис этдим. Ҳар куни ўз ишига содиқ инсонларни кузатиб бориб

Батафсилроқ
Слахутдинов Умид
ТИФ ва экспортни ривожлантириш бўйича департамент бошлиғи ўринбосари

Artel – компаниясида ТИФ ва экспортни ривожлантирир бўлимидаги йўли 2011 йил ноябр ойида ҳудудий менежер ёрдамчиси вазифасидан бошланан. Шу 5 йил ичида ТИФ соҳасида бебаҳо билимларга

Батафсилроқ