NextStep Pro бизнес-мактабининг расмий сайтга ҳуш келибсиз

«Ҳудудий менежер» дастури

Дастур кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича 4 та ўқув курсини ўз ичига олган:

Ойлик курс
144 соат

Ходимларнинг малакасини оширишга қаратилган мазкур курс қисқа муддатда тингловчиларга бизнес бошқаруви соҳасидаги муаммоларни самарали ҳал этиш кўникмасини ҳосил қилиш имкониятини берувчи бизнес таълимнинг асосий машғулотларини ўз ичига олган.

Уч ойлик курс
360 соат

Ушбу курс тингловчиларнинг малакасини ошириш ва билимларини чуқурлаштиришга мўлжалланган бўлиб, ходимларнинг иш самарадорлигини оширишга, ишлаб чиқариш муҳити ва маданиятини яхшилашга, ташкилотнинг бизнес жараёнларини рағбатлантиришга, тараққиёти ва рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради.

Олти ойлик курс
684 соат

Ушбу курс кадрларни тезкор тайёрлаш ва малакасини оширишга мўлжалланган. Курснинг ўқув режасидан амалий машғулотлар назарий дарсларга нисбатан кўпроқ ўрин олган. Курс давомида тингловчиларга тақдим этилган компания бошқарувининг асосий соҳалари (вазифалари) орқали «бизнеснинг тизимли тасвири» бошқарув маданияти савиясини кўтаришга хизмат қилади.

Бир йиллик курс
1296 соат

Бу МВА (бизнес бошқарув магистри) тизими, амалий машғулотлар ва бизнес-кейсларни қўллаш орқали кадрлар тайёрлаш бўйича тўлиқ курсдир. Компаниянинг келажаги бизнес оламидаги мавжуд ва янги пайдо бўладиган масалаларга самарали ечим топа оладиган салоҳиятли кадрларга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Демак, ходимларни касбий тайёрлаш компания равнақи, моддий ва маънавий истиқболи учун энг муҳим шартлардан бири ҳисобланади. Ўқув курсида машғулотлар малакали ҳудудий менежерларни тайёрлаш, улар пухта эгаллаши лозим бўлган бошқарув соҳалари бўйича олиб борилади.

«Ҳудудий менежер» дастури бўйича таълим олиш учун мурожаат этадиган номзодларга қўйиладиган талаблар

Ҳудудий менежер мутахассислиги бўйича ўқишга кириш учун ўтказиладиган танловда олий маълумотли (бакалавр ёки магистр), мутахассислиги бўйича тажрибали ёки тажрибасиз, 20 дан 40 ёшгача, қуйидаги фанлар бўйича билими бўлган шахслар иштирок этиши мумкин:

  • Менежмент асослари
  • Маркетинг ва сотувларни бошқариш
  • Молия ва бухгалтерлик ҳисоби асослари
  • Иқтисодиёт асослари
  • Тадбиркорлик, шартнома, тижорат ва халқаро ҳуқуқ асослари
  • Бошланғич даражадаги инглиз тили
  • Информатика асослари
Курсларни муваффақиятли тугатган битирувчилар ўз ҳудудларидаги АКFА компаниялар гуруҳида, якуни яттестация натижалари бўйича ўз малакаларига мос иш билан таъминланадилар.