NextStep Pro бизнес-мактабининг расмий сайтга ҳуш келибсиз

«Техник мутахассислик» дастури

Ушбу дастур Artel компаниялар гуруҳи учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича техник мутахассисларни тайёрлайди:

  • муҳандис-конструктор
  • муҳандис-дизайнер
  • 3D сканерида 3D моделларни ясаш бўйича муҳандис
  • прототип ва макетлар яшаш бўйича муҳандис
  • муҳандис-технолог (йиғиш, бўяш, ойнага ишлов бериш)
  • пластмасса ва резинага ишлов бериш (қуйиш, экструзия) бўйича муҳандис-технолог
  • металлга (кесиш, босим орқали) ишлов бериш бўйича муҳандис-технолог
  • термик ва термо-кимёвий ишлов бериш (галваника) бўйича муҳандис-технолог
  • пайвандлаш, қалайлаш ва елимлаб улаш бўйича муҳадис-технолог
  • муҳандис-механик
  • инфратузилма (электр, ҳаво, газ таъминоти ва ҳоказо) бўйича муҳандис
  • elektronika, avtomatika va dasturlash bo’yicha muhandis-texnolog
  • электроника, автоматика ва дастурлаш бўйича муҳандис-технолог; - синовлар (иқлимий, электрик, механик, кимёвий ва ҳоказо) бўйича муҳандис
  • стандартлаш, сертификатлаш ва патентлаш бўйича муҳандис

«Техник мутахассислик» дастури бўйича таълим олиш учун мурожаат этадиган номзодларга қўйиладиган талаблар

Ушбу курсларга 20 дан 40 ёшгача бўлган, олий ёки ўрта махсус техник маълумотли, юқоридаги мутахассисликлар бўйича тажрибага эга, ҳамда қуйидаги фанлардан билими бўлган шахслар қабул қилинади:

  • Алгебра ва геометрия
  • Физика
  • Кимё
  • Муҳандислик графикаси ва машинасозлик чизмачилиги
  • Машинасозликда қўлланиладиган металл ва қотишмалар, уларнинг таркиби ва хусусиятлари
  • Машинасозликда қўлланиладиган пластмасса ва бошқа полимер материаллар
  • Металларга ишлов бериш услуб ва технологиялари
  • Полимер материалларга ишлов бериш услуб ва технологиялари
  • Машинасозлик технологияси асослари
  • Техник ҳисоблаш услублари
  • Лойиҳалаш тизимлари ва услублари
  • Машинасозлик соҳасида ишлаб чиқаришни конструкторлик нуқтаи назардан тайёрлаш жараёнини ташкиллаштиришнинг услуб ва методлари
  • КҲЯТ (Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими) ва ISO бўйича конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш бўйича стандартлар, техник шароитлар ва бошқа қўлланмалар
  • Иқтисодиёт, меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш асослари
  • Атроф-муҳит қонунчилиги, меҳнатни ҳимоя қилиш қонун ва меъёрлари

Номзодлар замонавий офис дастурларидан, маълумотларни сақлаш ва алмашиш учун телекоммуникация воситаларидан фойдаланишни, ўз меҳнатини тўғри режалаштириб, ташкиллаштиришни, ўзбек ва рус тилларини билишлари керак (инглиз, хитой, турк ва бошқа тилларни билиш айни муддао).

Ўқишни муваффақиятли тугатган битирувчилар “Artel” компаниялар гуруҳида иш билан таъминланадилар.