AkfaPro бизнес-мактабининг расмий сайтга ҳуш келибсиз

Ўқув маркази ҳақида

«Биз кутилган натижаларни қўлга киритиш учун масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда компания ходимларининг касбий савиясини (профессионал маҳоратини) оширишга тизимли равишда ёндашамиз. Бу бизнесни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларига муваффақиятли эришиш имконини беради».

Next Step Pro – дунё стандартлари даражасида бизнес-таълим олиш учун қулай имкониятдир. Next Step Pro нодавлат таълим муассасаси 2016 йил декабрь ойида малакали номзодларни танлаш, ишга олиш, кадрларни касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, АКФА компаниялар гуруҳининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Next Step Pro – ёш мутахассисларга меҳнат фаолиятини йўлга қўйиш ва мансаб пиллапояларининг юқори поғонасини эгаллаш учун ажойиб имкониятдир. Бизнес-мактабини муваффақиятли тугатганлар сертификат билан тақдирланади, бундан ташқари, тингловчилар АКФА савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган қурилиш моллари (радиаторлар, композит панеллар, алюмин ва ПВХ профиллари ҳамда фурнитуралари), кенг ҳажмдаги “ARTEL” маиший техника буюмлари ҳамда янги “AKFA FOOD LINE” озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарида иш билан таъминланадилар.

Мақсад

“AKFA” компаниялар гуруҳи: “Artel”, “Imzo”, “Akfa food line” ва “Akfa med line” томонидан кўрсатилаётган хизмат турлари ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун замонавий билим ва технологияларни жорий этиш, янги ва илғор инфратузилма ташкил этиш нодавлат таълим муассасаси (ўқув маркази)нинг бош мақсадидир.

Вазифалар

Ўқув марказининг асосий вазифаси “AKFA” компаниялар гуруҳи меҳнат жамоасини билимли, изланувчан, бозор иқтисодиёти ҳамда замон талабларига мослашувчан, Ватан ва компания равнақига хизмат қилишни ҳаётий мақсади ва шиорига айлантирган рақобатбардош кадрлар билан таъминлашдан иборат.

Бизнес мактабининг асосий хусусиятлари:

  • амалиётга, назарий билимларни амалда қўллашга эътибор қаратиш
  • битирувчиларни “AKFA” компаниялар гуруҳида иш билан таъминлаш
  • маърузачилар – амалиётчи-мутахассислар
  • бизнес соҳасидаги оммабоп мавзулар
  • корпоратив лойиҳаларни амалга ошириш
  • таълим соҳасида сифатли хизмат кўрсатиш

Таълим жараёнида тингловчиларга мавжуд иш тажрибасини тизимлаштириш ва реал бизнес масалаларини ечишга самарали ёндашув билан боғлиқ кўникмаларни шакллантиришга ёрдам берилади, бу эса, мансаб зинапояларидан юқорилашда муҳим аҳамиятга эга.

Очиқлик ва ҳаракатчанлик

Биз билимларни баҳам кўришдан хурсандмиз, шунинг учун сайтларимизда мунтазам равишда компаниянинг ривожланиш жараёни ҳақидаги мақолаларни эълон қилиб борамиз. Кенг жамоатчилик ва соҳа мутахассислари давра суҳбатлари, маҳорат дарслари ва тақдимотлар орқали компания бизнеси ҳақидаги маълумотлардан бохабар этиб борилади.

Қулай шароитлар

Билим олиш жараёни инсондан доимий меҳнатни, изланишни, куч ва вақт сарфлашни талаб этади. Биз таълим жараёнининг максимал даражада қулай бўлишини таъминлаймиз. Эътиборли раҳбарлар, кучли билим ва тажрибага эга бўлган ўқитувчилар, замонавий қулайликларга эга бўлган ўқув хоналари, бой кутубхона, юқори тезликдаги интернет – буларнинг барчаси таълим жараёнини байрамга айлантиради.

Ўқиш ниҳоясига етиб, диплом ишлари ҳимоя қилинадиган ва ўқишни муваффақиятли битирганлик ҳақида сертификатлар олинганидан сўнг, биз битирувчиларимизни қўллаб-қувватлашда давом этамиз, уларнинг малака оширишларини таъминлаб, Марказ портали орқали online режимда ўқув материалларини тақдим этиб борамиз.